| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлса, ўшандай бўлади. Чунки бу ҳолатда айирбошлаш воқеан маъданий пуллар устида кетяпти. Бор-йўғи улар маъдан ўрнига унинг ўринбосари - қоғоз пулларни муомалага қўймоқдалар, холос. Шунга кўра, улар алмашиниш баҳоси хусусида ҳам, бошқа ишларда ҳам тўла маъдан ҳукмини оладилар. Васиқа қоғоз пуллар услубига амал қиладиган давлатларда эса уларнинг олтин низоми асосида бораётганларига қарамасдан олтин банкотларнинг маълум бир қисминигина қоплагани боис уларнинг қиммати захирадаги олтинга қараб ўзгариб туради ва улар ўртасида алмашиниш баҳоси юзага келади. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу алмашиниш баҳоси барқарор қолади. Уни билиш осон кечади. Чунки у олтин захираси нисбатига боғлиқ ишдир. бу нисбат эса очиқ кўриниб турган миқдорлардир.
Агар бир неча давлатлар мажбурий қоғоз пул низомига амал қилсалар, ўзаро алмашиниш баҳосини белгилаб олиш муаммоси туғилади. Чунки пулни олтинга белгиланган нархда алмаштириш имкони йўқ. Хўш, бу давлатлар ўртасида алмашиниш баҳоси қандай белгиланади?
Бу муаммо ушбу тарзда ечилади: Турли хил қоғоз пуллар жаҳон пул бозорида одамлар ишлатадиган турли хил товарлардир. Негаки, улар пул бўлганликлари учун эмас, ўз ватанларидаги товарларни сотиб олишга қодир бўлганлари учун сотиб олинадилар. Шунга кўра, икки қоғоз пул ўртасидаги алмаштириш нисбати ёки алмашиниш баҳоси уларнинг ўз ватанларидаги харид қувватига қараб белгиланади. Шунга асосланиб, алмашиниш баҳоси икки пул ўртасидаги алмаштириш нисбатидир, деймиз. Масалан, Миср билан Италия қоғоз пул низомига амал қилсалар, Италияда Италия лирасига товарнинг ўнта бирилиги сотиб олиниб, Мисрда Миср фунтига товарнинг юзта бирлиги сотиб олинса, улар ўртасидаги алмаштириш нисбатида бир Миср фунти ўн Италия лирасига тўғри келади. Лекин алмашиниш баҳоси ўзгариб туриши мумкин. Чунки қоғоз пуллар жаҳон пул бозорида одамлар айирбошлайдиган ҳар хил товарлардан иборатдир. Улар пул бўлганлиги учун эмас, ўз ватанидаги товар ва меҳнатларни сотиб олишга қодир бўлганлиги учун сотиб олинади. Шунга кўра, асл ватанларидаги товарлар нархининг тушиши билан уларнинг баҳоси кўтарилади, товарлар нархининг кўтарилиши билан эса уларнинг баҳоси пасаяди. Демак, чет эл валютасининг бизга фойдаси сотиб олиш қувватига қараб бўлади. Қуввати ортса, бизга фойдаси ҳам ортиб, уларни қўлга
123-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|